Марғилонда янги меҳмонхона иш бошлади

17:56, 03 октябрь

Марғилонда “Адраслар уйи” меҳмонхонаси фаолият бошлади, деб хабар беради ЎзА. 

Уста ҳунарманд Иброҳим Асқаров ташаббуси билан бунёд этилган меҳмонхона шарқона ва замонавий меъморлик анъаналарини ўзида мужассам этган. Унда сайёҳлар учун сифатли ва замонавий сервис хизмати кўрсатиш учун барча шароит яратилган. Меҳмонхонада, шунингдек, адрас ва атлас матолари савдоси йўлга қўйилди. Ташриф буюрувчилар ушбу миллий маҳсулотларнинг тайёрланиш жараёни, тарихи билан танишиши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!