Хитойда фожиа: бир гуруҳ цирк артистлари дарёга қулади

18:09, 03 октябрь

Хитойда тўрт нафар дорбоз саҳна кўриниши кўрсатаётган вақтда дарёга қулади, улардан икки нафари ҳалок бўлди, дея хабар беради халқаро Хитой радиоси (CRI).

РИА Новости нашрининг хабар беришича, ҳодиса Сичуань провинциясида содир бўлган. 

Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Артистлардан бири қутқариб қолинган, яна бири бедарак йўқолган.

Айни дамда қидирув ишлари давом этмоқда. Воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!