Антон Чеховнинг мактуби 3,6 миллионга сотилди

18:13, 03 октябрь

«Литфонд» аукцион уйида 3,6 миллион рублга Антон Чеховнинг 23 ёшда ёзган хати сотилди, дея хабар беради РИА Новости.

Мактуб у ҳали танилмаган даврда, илк китоби чиқишидан бир йил аввал ёзилган. Ушбу мактуб Чеховнинг оилавий дўсти Гавриил Кравцовга йўлланган. Лотнинг дастлабки баҳоси 2,1 миллион рубл деб белгиланди, савдода унинг қиймати 3,6 миллион рублга етди.

Аукционда шунингдек унинг илк китоби 1,8 миллион рублга сотилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!