Zara асосчиси саудиялик магнатдан осмонўпар бино сотиб олди

18:18, 03 октябрь

Zara кийимлар дўконлари тармоғи асосчиси Амансио Ортега Мадриддаги энг машҳур осмонўпар бинолардан бири Torre Cepsa’нинг эгасига айланди. Бизнесмен бинони 490 миллион еврога сотиб олди, дея хабар беради РИА Новости.

Torre Cepsa – 2008 йилда машҳур архитектор Норман Фостер лойиҳаси асосида бунёд этилган офисли бино.

Ортега – Европанинг энг бой одамларидан бири – у ўзининг империясини қурмоқда, бунга эса унга Испаниядаги йирик риелторлик компанияси ёрдам бермоқда: кўчмас мулк бўйича мутахассис саудиялик магнатдан ушбу бинони сотиб олди.

Испаниялик миллиардер Лондон, Нью-Йорк, Мадрид ва Сеулнинг марказий туманларида кўчмас мулкка эга. 

Майдонларнинг катта қисмини унинг шахсий Inditex компанияси эгаллайди, аммо шунингдек ундаги майдонлардан рақиблари, хусусан H&M жой ижарага олади.

80 ёшли Ортеганинг бойлиги 78,8 миллиард долларга тенг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!