Роналду Лиссабонда навбатдаги меҳмонхонасини очди (Фото)

08:41, 04 октябрь

Мадриднинг "Реал" клуби етакчиси ҳамда Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Лиссабонда тўрт юлдузли меҳмонхона очди. Бу ҳақда Mirror нашри маълум қилмоқда.

Бу меҳмонхона Pestana CR7 бренди остидаги иккинчиси бўлди. Бундан аввал 31 ёшли футболчи ўзи туғилиб-ўсган Мадейра оролидаги Фуншал шаҳрида 5 юлдузли меҳмонхона очганди.

“Ҳаёт фақат футболдан иборат эмас. Футбол менинг эҳтиросим, лекин келажак ҳақида ҳам ўйлаш керак, – деди Роналду меҳмонхонасининг очилиш маросимида.

Маълум қилинишича, португалиялик футболчи Pestana CR7 бренди остида Мадрид ва Нью-Йорк шаҳарларида ҳам меҳмонхоналар очиш ниятида. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!