Тошкентда футбол ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади

09:11, 04 октябрь

4 – 8 октябрь кунлари Тошкентда футбол ҳакамлари учун ФИФА ўқув-курслари ўтказилади. Ўқув-семинар курсларининг очилиш маросими 4 окятбрь, соат 9:00 да, “Рамада” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Шундан сўнг назарий ва амалий машғулотлар бошланади.

Ўқув машғулотлари ФИФА инструкторлари Али Ал Тарайфи (Саудия Арабистони) ҳамда Ҳолидий Суфиён (Малайзия) томонидан олиб борилади.

5 кун давом этадиган ушбу ўқув курсларида ҳакамларнинг жисмоний ҳолати, ўйин давомида юзага келадиган турли баҳсли вазиятлар муҳокамалари бўлиб ўтади. Хусусан, ўйиндан ташқари ҳолат, жарима майдони ичидаги қоида бузилишлари, тўқнашувлардан сўнг қабул қилинадиган қарорлар, тўпни қўл билан ўйнаш каби ҳолатлар бўйича махсус семинарлар ўтилиб, жамоавий муҳокамалар ўтказилади.

Семинарларда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!