Месси муҳим учрашувга қадар жароҳатидан тикланиши кутилмоқда

09:47, 04 октябрь

“Барселона” етакчиси Лионель Месси 19 октябрь куни “Манчестер Сити”га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда CBC Sports портали маълум қилди.

Аргентиналик футболчи “Атлетико”га қарши (1:1) Ла Лига 5-турида жароҳат олиб, 3 ҳафтага сафдан чиққанди.

Аввалроқ Месси тикланишнинг жараёнини бошлагани ҳақида хабар берилганди. Айни дамда 29 ёшли футболчи тикланишнинг иккинчи фазасини бошлади ва югуриш машқларга ўтди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!