Бўйин терисини ёшартирувчи 5 ниқоб

09:51, 04 октябрь

Ёшликни асраб қолиш учун бўйин соҳаси териси парваришини ҳам эсдан чиқармайлик

Ёшартирувчи ниқоб

2 ош қошиқ творог билан 1 чой қошиқ майда денгиз тузи ва 2 чой қошиқ ўсимлик ёғини аралаштирамиз. Агар тери ёғли бўлса, зайтун мойидан фойдаланиш мумкин. Яримта апельсиннинг шарбатини сиқиб, аралашмага томизиб, яхшилаб қориштирилади. Тайёр ниқобни тоза терига 20 дақиқага суртиб қўясиз. Сўнг илиқ сувда ювиб ташлайсиз.

Текисловчи ниқоб

Битта тухум оқини яримта лимон шарбати қўшиб кўпиртиринг ва 1 чой қошиқ ўсимлик ёғи солинг. Ҳаммасини аралаштиринг. Ниқобнинг янада самарали бўлиши учун бироз денгиз ёки ош тузи қўшиш мумкин. Ниқобни кўкрак ва бўйин терисига суртиб, 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланади. Сўнг совутилган кўк чой ёки бир неча томчи лимон суви билан артилади.

Оқартирувчи ниқоблар

  • 1 ош қошиқ творогга бир неча томчи лимон шарбати томизинг. Бўйин, кўкрак ва елка соҳасига 15-20 дақиқага суртиб қўйинг. Сўнг илиқ сувда ювасиз.
  • Елка ва кўкракнинг юқори қисмини сметана, кефир, сут ҳамда ҳеч қандай қўшимчалар солинмаган йогурт билан уқалашингиз мумкин. 15-20 дақиқадан сўнг ювиб ташлайсиз.

Компресс-ниқоб

1 чой қошиқ асални битта тухум сариғи билан аралаштириб, 1 чой қошиқ сариёғ қўшилади. Аралашмани олдиндан тайёрлаб қўйилган матога солиб, бўйинга ўраб, устидан бинт билан боғлаб қўйилади. 20 дақиқа ўтгач, матони олиб ташлаб, илиқ сувда ювилади. Сўнг озиқлантирувчи крем суртинг.

Озиқлантирувчи ниқоблар

  • Бодринг бўлагини майда тишли қирғичдан чиқариб, бир неча томчи асал томизинг. Ҳосил бўлган аралашма бўйин соҳасига суртилади. 10 дақиқадан сўнг совуқ сувда ювиб ташланади. Тери оқариб, нафис кўринишга эга бўлади.
  • Бананни эзиб, бўтқа ҳолига келтиринг. 2 ош қошиқ творог ва тухум сариғи қўшинг. Ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг. Ниқобни 20 дақиқага суртиб қўйинг, сўнг илиқ сувда ювинг. Бу амал терини юмшатиб, майинлаштиради.
  • Агар вақтингиз жуда оз бўлса, терини бир-иккита узум доначаси шарбати билан артиш мумкин. 10 дақиқадан сўнг ниқоб илиқ сувда ювилади. Тери сезиларли даражада ёшаради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!