Олимлар семиришга олиб келувчи 7 одатни аниқлашди

10:06, 04 октябрь

Ер юзида 500 миллиондан ортиқ одам семизликдан, ортиқча вазндан қийналади, деб хабар берди “Аdme.ru” нашри. Бунга жуда кўп омиллар сабаб бўлади, нотўғри овқатланиш ҳам бундан мустасно эмас.

Олимлар тадқиқотлар натижасида, семиришга олиб келувчи 7 одатни аниқлашди. Буни билиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди.

1. Оилавий тушликларни ўтказиб юбориш
Тадқиқотлар оила даврасида, кўпчилик бўлиб тушлик қилиш семизликнинг олдини олишини кўрсатди. Оила аъзоларининг бир дастурхон устида жамулжам бўлиши оилавий муҳитга ижобий таъсир қилиб, семиришга, ортиқча вазн тўплашга қаршилик қилар экан. Ҳафтасига камида 3 маротаба оила даврасида овқат еган бола 24 % табиий маҳсулотлардан тайёрланган овқатларни ейди, бу эса соғлом овқатланишни юзага келтиради. 

2. Ресторандаги классик мусиқа
Ҳар куни классик мусиқа янграйдиган ресторанда кўп миқдорда овқат ейилиб, қаҳва ичилади.

3. Кечки сменада ишлаш
Инсон организми қоронғи тушгандан кейин ухлашга, овқатланмасликка мослашган. Кечки сменада ишлаш организмнинг физиологик циклини бузиб, одамни семизликка мойил қилиб қўяди. Агар кечаси ишлайдиган бўлсангиз, дам олиш куни камроқ ёки калорияси паст бўлган овқатларни истеъмол қилинг.

4. Кам ухлаш
Уйқуга тўймаслик ҳам семиришга сабаб бўлиши илмий томондан асосланган. Чунки уйқу қувват алмашинишда асосий вазифани бажаради. Агар ухламайдиган бўлсак, қорнимиз оч қолиб, кўп овқат еймиз, шу орқали организмимиз тетиклашади.

5. Ифлосланган атроф-муҳит
Атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳам одамнинг семириб кетишига сабаб бўлиши илмий томондан асосланди. Зарарли моддалар ёғ тўқималарига йиғилиб, ортиқча вазнни юзага келтиради. Улар инсон организмига ёғ мавжуд бўлган мол ёки балиқ гўшти орқали тушади.

6. Узоқ вақт телевизор кўриш
Мабодо кунига 2 соатдан ортиқ вақтингизни телевизор қаршисида ўтказадиган бўлсангиз, семириш хавфи 23 % га ошади. Тадқиқотлар натижасида сунъий ёруғлик мелатонин (метаболик бузилишнинг олдини олувчи) гармон даражасини тушириб юбориши аниқланди. Бу эса семизлик ва диабет касаллигига олиб келади.

7. “Ёғ миқдори кам бўлган” маҳсулотларни истеъмол қилиш
Тадқиқотчилар ёғ миқдори кўп бўлган сут маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон организми учун фойдали эканлигини аниқлашган. Уларда ёғ мавжуд бўлса-да, одамни семиртирмайди. “Ёғ миқдори кам” деб реклама қилинаётган, озиқ-овқат маҳсулотлари кўп ҳолларда ёғли ва калорияли бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!