Мазали нонушта учун 5 таклиф!

10:07, 04 октябрь

ҚУШ УЯСИ

Мини кекс қолипини ёғлаб, ҳар бирига чақилган тухумни солинг. Устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ ва нон бўлагини жойланг. Масаллиқни қиздирилган газ печига қўйиб, 15 дақиқага қолдиринг. Тайёр бўлгач, ликопчаларга солиб сметана билан бирга дастурхонга тортиқ қиласиз.

 

ЛИМОН ВА МАКЛИ ҚУЙМОҚ

3 дона аталанган тухумга, 500 гр сут, ярим ст.шакар, пичоқ учида туз ва истеъмол содаси, битта лимон шарбати ва ивитилган макни қўшинг. Аралаштиригач, ун ва ёғ соласиз. Сўнг қиздирилган товада икки тарафини  қизартириб пиширинг. Лимон ва макли қуймоқ сметана ёки қаймоқ билан тортиқ этилади.

 

ТВОРОГЛИ ОЛАДЬИ

3 дона тухумни аталаб, 200 гр творог, 2-3 ош қошиқ шакар ва 100 гр сутни қўшинг. Барчасини аралаштириб, 150-200 гр ун солинг. Тайёр аралашмани қўлингизда хасип шаклига келтириб, бир бармоқ қалинлигида кесиб чиқинг. µар бир бўлакни унга белаб, ўсимлик ёғи солинган товада қизартириб қовурасиз. Пишиши билан ликопчага теринг-да, устидан сметана қуйинг.

 

КЎКАТЛИ ТОБЛАМА

6 дона тухумни аталаб, ичига ярим боғдан тўғралган кўк пиёз, шивит ва кашнични қўшинг. 1 ош қошиқ ун ва бир чимлдим туз солиб, аралаштиринг. Таъбга кўра 100 гр қирғичдан чиқарилган пишлоқ қўшса ҳам бўлади. Аралашмани 100 гр ўсимлик ёғи солинган товага қуйиб,юзасини текисланг-да, икки тарафини  қизартириб олинг.

 

ТУХУМЛИ НОН

Буханка нонини учбурчак шаклда кесиб олинг. Худди шу шаклда кесилган пишлоқ ва колбаса бўлагини иккита нон ўртасига жойланг. Сўнг аталанган тухумга билаб, қиздирилган ёғда қовуриб оласиз. Пишлоқ аста эриб, нон бўлакларини бир-бирига «елимлайди». 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!