Эстония президенти этиб илк бор аёл сайланди

10:11, 04 октябрь

Керсти Кальюлайд Эстония президенти этиб сайланди.

Мамлакат парламент сайловларида у ягона номзод эди. 100 нафар депутатдан 81 нафари унга овоз берди.

Янги давлат раҳбарини фақат учинчи уринишда сайлашди, сабаби аввалги номзодлар зарурий овоз йиға олишмади, дея хабар беради Life.ru нашри. 

Натижада парламент ва сайловчиларнинг коллегия йиғилишида номзод ягона бўлишига келишиб олинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!