Роналду ўғлининг футбол ўйинида тўп келтирувчи вазифасини бажарди (Видео)

10:22, 04 октябрь

“Реал Мадрид” етакчиси Криштиану Роналду ўғлининг футбол ўйинида у билан бирга бўлиб, учрашув вақтида майдон ташқарисидан чиқиб кетган тўпларни келтириб турди.

Роналду машҳур бўлишига қарамай ўғли учун бундай ишларни канда қилмайди. Испаниянинг AS нашри 31 ёшли футболчининг ўғли ўйинида тўп келтириб турган вазиятини видеога олди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!