Қўшиқчи Тони Брэкстон касалхонага ёткизилди

10:31, 04 октябрь

Машҳур қўшиқчи Тони Брэкстон Лос-Анжелесда сурункали аутоиммун хасталигининг ҳуруж қилиши билан касалхонага ёткизилди.

2010 йилда юлдуз журналистларга тери сил касаллиги билан хасталанганлиги ҳақида хабар берганди.

У касалхонада тўрт кун ўтказди, тез орада эса яна концерт репетицияларига киришмоқчи.

Тони Брэкстон 1990 йилларнинг энг омадли америкалик қўшиқчиларидан. Унинг илк «Toni Braxton» альбоми американинг Billboard 200 чартида юқори поғонани забт этиб, учта Grammy мукофотини қўлга киритган ҳамда саккизкарра платинали сифатида сертификатланган.

Унинг ҳар бир пластинкасидаги қўшиғи Billbord ва Hot R&B/Hip-Hop Songs Америка чартларидан жой олиб келган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!