Хави Роналдунинг “Олтин тўп”ни ютиб олиш имкониятларини юқори баҳолади

11:02, 04 октябрь

Испаниянинг “Барселона” клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг “Ал-Садд” жамоаси аъзоси Хави “Реал” етакчиси Криштиану Роналду бу йил “Олтин тўп” мукофотини ютиш учун яхши имкониятга эга эканини таъкидлади.

“Роналду “Олтин тўп”ни ютиши учун статистикаси яхши. У Европа чемпионлар лигаси ғолиби ва Европа чемпиони бўлди. Аммо барибир мукофот учун кураш қизғин кечади. Месси ҳар галгидек Криштиануга рақобатчилик қилади”, – деди Хави.

Маълумот учун, “Барселона” етакчиси Месси 5 карра, Роналду эса 3 карра “Олтин тўп” соҳиби бўлган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!