Олма саратондан ҳимоя қилади

12:03, 04 октябрь

Италиялик тадқиқотчилар ҳар куни, мунтазам равишда олма истеъмол қилсангиз, ўзингизни саратоннинг олти туридан ҳимоя қилишингизни исботлади, деб хабар берди “Нealth.mail.ru” нашри.

Перужи Университети мутахассислари тадқиқот натижаларини Public Health Nutrition журналида эълон қилди.

Олимлар овқатланиш рациони ва саратон касалликларининг келиб чиқишини ўрганиш бўйича ўтказилган қирқдан ортиқ тадқиқот хулосаларини умумлаштирди. Натижада олма ошқозон ва қизилўнгач саратонига чалиниш хавфини камайтиришини аниқлашди. Олмани севиб истеъмол қилувчилар орасида ўпка саратонига чалиниш 25 % га, кўкрак бези саратонига чалиниш хавфи эса беш баробар камлиги маълум бўлди. Бундан ташқари олма, йўғон ва тўғри ичак, шунингдек, оғиз бўшлиғи саратонининг олдини олишда ҳам катта ёрдам бериши аниқланди.

Олманинг таркибида мавжуд бўлган флавоноидлар антиоксидант хусусиятга эга бўлгани сабабли саратоннинг олдини олади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!