Pm.gov.uz портали фаолияти вақтинча тўхтатиб турилади

12:15, 04 октябрь

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича 4 октябрь куни соат 12:00 дан 13:00гача ишлар амалга оширилади.

Ушбу вақт оралиғида pm.gov.uz Порталида келтирилган шаклни тўлдириш орқали мурожаат юбориш вақтинча тўхтатилиб турилади (Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни (0 800) 210-0000 ёки «1000» қисқа рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда ёки O‘zLiDeP ҳудудий партия ташкилотларига ташриф буюриш орқали юбориш мумкинлигини эслатиб ўтамиз).

Портал хабарномасида юз бериши мумкин бўлган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўралган!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!