Миллий ғоя тарғиботига оид рисолалар туркуми чоп этилди

13:30, 04 октябрь

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан миллий истиқлол ғоясига тааллуқли асосий тушунча ва тамойиллар ҳақида маълумот берувчи рисолалар нашр қилинди, деб ёзади ЎзА. 

«Юрт тинчлиги», «Ватан равнақи», «Халқ фаровонлиги», «Ижтимоий ҳамкорлик», «Миллатлараро тотувлик», «Динлараро бағрикенглик», «Комил инсон» деб номланган мазкур рисолаларда Ўзбекистонда юрт тинчлиги, тараққиёти йўлида ижтимоий ҳамкорлик асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятда миллатлар ва динлар ўртасидаги ўзаро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёш авлодни комил шахс этиб тарбиялашга хизмат қилаётгани эътироф этилган.

Миллий ғоя рўёби содда, ҳаётий ва таъсирчан мисоллар ёрдамида тушунтирилган ушбу рисолалар маънавият тарғиботчилари учун мўлжалланган бўлиб, уларда истиқлолнинг шонли 25 йиллик даври мобайнида Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ёш авлод ҳаёти, тақдиридаги ўрни ва аҳамияти содда, равон, халқчил тилда ифода этилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!