Туркияда фавқулодда ҳолат тартиби узайтирилди

13:33, 04 октябрь

Туркияда эълон қилинган фавқулодда ҳолат яна 90 кунга узайтирилди, дея хабар беради Туркиянинг Anadolu агентлиги.

Ушбу қарор республика Президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон раислигида ўтказилган Туркия Вазирлар Маҳкамасининг кенгашида қабул қилинди. 

Туркия бош вазири Нуман Куртулмуш мамлакатда эълон қилинган фавқулодда ҳолат тартиби 19 октябрдан эътиборан яна 90 кунга узайтирилганини маълум қилди.

15 июль куни Туркия ҳукумати мамлакатда ҳарбий тўнтарилишга уруниш бўлгани ҳақида эълон қилди. Ҳарбийлар ҳукумат уларнинг қўлларига ўтганлиги ҳақида эълон қилди, аммо 16 июль куни ҳарбийлар таслим бўлишни бошлашди. 

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон ҳарбий тўнтарилишга уруниш оқибатида 246 киши ҳалок бўлгани ҳамда икки минг киши яралангани ҳақида хабар берганди.

20 июль куни Туркия президенти мамлакатда уч ойга фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги ҳақида хабар берди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!