Лўлиларнинг Словакиядаги дабдабали тўйи интернетда шов-шувга сабаб бўлди(Видео)

13:39, 04 октябрь

Словакияда бўлиб ўтган, 20 ёшли Лукас ва 19 ёшли Евкаларнинг никоҳ тўйи ўзининг дабдабаси, серҳашамлиги ва пулнинг сочилиши билан Интернетда хитга айланди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.

Сентябрь ойида, Словакияда бўлиб ўтган никоҳ тўйидан олинган видеолавҳаларни келин-куёвларнинг ўзлари интернетга жойлаштирган.

Видеороликни минглаб фойдаланувчилар томоша қилган, келин-куёвнинг ўзи ҳам бундай натижани кутмаганди. Видеонинг бир қанча нусхалари интернетда шамол тезлигида тарқалган. Тўй ўзининг дабдабаси, тўкин дастурхони, келин-куёвнинг олтин билан ишлов берилган либослари, уларга қистирилаётган 500 евроли купюралари билан кишини ҳайратга солади. Ортиқча ҳашаматни ҳажвия қилаётгандек кўринган бу лавҳалар аслида реал ҳаётда рўй берган.

Келин бошдан оёқ 500 евроли пулларга бурканган. Бу воқеа интернетда фойдаланувчиларнинг “қизғин” тортишувига сабаб бўлди. Уларнинг аксарият қисми лўлиларнинг тўйи оддий одамлардан фарқли равишда ҳар доим шундай дабдаба билан ўтишини таъкидлаган.

Профессионал тасвирчилар келин-куёвнинг танишуви ҳақида романтик видео-роликни суратга олишган. Ёш Ромеонинг бўйнидаги улкан тилло хоч ва “нозиккина” Жульеттанинг салмоқли никоҳ узуги фойдаланувчиларнинг кинояли изоҳларига сабаб бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!