Туркияда дарвозабон майдон марказида таниқли Это'Они чиройли усулда алдаб ўтди (Видео)

14:33, 04 октябрь

Туркия чемпионатининг навбатдаги турида "Галатасарой" ва "Антальяспор" учрашуви анча шов-шувга сабаб бўлди, дея хабар бермоқда “Sports.uz”.

Мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувнинг ўрталарида "Галатасарой"нинг уругвайлик посбони Фернандо Муслера рақиб ҳужумчисидан олдин тўпга ташланди ва тўпни қабул қилишда хатога йўл қўйиб, уни қўлдан чиқарди. Бироқ тажрибали посбон довдираб қолгани йўқ ва ортга қайтиш ўрнига майдон марказига бориб тушган тўпга интилди. Муслеранинг олдида машҳур ҳужумчи Самуэль Это'О турарди.

Уругвайлик дарвозабон Африканинг тўрт карра энг яхши футболчисини чаққон ҳаракатлари билан алдаб ўтиб, кескин вазиятни бартараф этди ва мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!