Ўзбекистон – Эрон учрашувини бошқариш Бенжамин Уильямсга топширилди

15:18, 04 октябрь

Жаҳон чемпионати–2018 саралашининг учинчи босқичи “А” гуруҳи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон учрашувини Бенжамин Уильямс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

6 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу ўйинда Уильямсга қанотларда ватандошлари Дэвид Уэлш ҳамда Натан Макдоналд ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Жаред Жиллет (Австралия).

Мазкур учрашув назоратчиси сифатида Бирлашган Араб Амирликларидан Салим Саид Алсувайди тайинланган бўлса, фаластинлик Жабрил Али комиссар сифатида ишлайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!