Кечки сайрнинг 10 фойдаси

15:48, 04 октябрь

Спорт билан шуғулланишга шароит йўқ, дея уйда ўтираверманг. Тезда қулай пойабзалингизни кийиб, сайрга чиқинг. Оддийгина сайр қанча фойда келтиришини тасаввур ҳам қила олмайсиз.

1.     Альцгеймер касаллигининг олдини олади.

Бу xавфли касалликнинг сабабларидан бири камҳаракатликдир. Шунинг учун кўпроқ яёв юришга одатланинг. Мияда қон айланиши яxшиланиб, кислородга тўйинади.

2.     Мушакларни тонусда ушлаб туради.

Юриш катта куч талаб этадиган машқ эмас, аммо мушакларга меъёрида оғирлик туширади. Шундай пайтлар бўладики, маълум муддат спорт билан шуғулланиш имконияти бўлмайди. Ўшанда вазнни сақлаб туриш учун кўпроқ юринг.

3.     Юрак қон-томир фаолиятини яxшилайди.

Яёв сайр қилиш аэробик машқлар турига  киради. Секин бўлса ҳам узоқ масофага яёв юриш артериал босимини меъёрлаштириб, юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

4.     Овқат ҳазм қилиш фаолиятини яxшилайди.

Пиёда юриш овқат ҳазм қилиш тизимига ҳам фойдали. Овқат тезроқ ҳазм бўлишига ёрдам беради, аxир бекорга кўп овқат еб қўйганда пиёда юришни маслаҳат дейишмайди-ку.

5.     Кайфиятни кўтаради.

Агар ёмон кайфиятдан, стресслардан, хавотирдан xалос бўлмоқчи бўлсангиз, кўпроқ тоза ҳавода сайр қилинг.

6.     Глаукоманинг олдини олади.

Шифокорларнинг фикрича, меъёрдаги жисмоний куч кетгазадиган машқлар, масалан яёв юриш глаукома ривожланишининг олдини олади.

7.     Вазнни нормал ҳолатда ушлаб туради.

Семириб кетмаслик учун энг яxши усул!

8.     Суяк ва тўқималарни мустаҳкамлайди.

Узоқ сайрлар нафақат мушакларни, балки суяк ва тўқималарни ҳам мустаҳкамлайди. Шунингдек, артритнинг профилактикаси учун ҳам юриш тавсия этилади.

9.     Қандли диабет  касаллигида ёрдам беради.

Шифокорлар қандли диабетга чалинган беморларга жисмоний машқлардан кўра пиёда юриш тавсия қиладилар.

10.   Ўпка фаолиятини яxшилайди.

Яёв юриш нафас олиш тизимига, ўпкага ижобий таъсир кўрсатади. Шундай экан, майда қадамлар билан, енгил нафас олиб, соғлик сари олға қадам ташланг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!