Суриядаги тўйда портлаш юз бериб, 30 киши ҳалок бўлди, 90 киши яраланди

15:54, 04 октябрь

Сурияда курд оиласида бўлаётган тўйда теракт юз бериб, 30 киши ҳалок бўлди, 90 нафар одам яраланди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

3 октябрь куни Эль-Хасаке шаҳрида ўтказилаётган тўйда террорчи-худкуш ўзини портлатиб юборди. Куёв Сурия демократик кучлари жангчиси бўлиб, ИШИДга қарши фаол курашган.  Куёв ҳам теракт оқибатида ҳалок бўлган. 

Худкуш тантаналар залидаги меҳмонларга ҳужум қилган. У аввалига одамларга қарата пулемётдан ўқ узган. Патрон тугагач, портловчи қурилмани ишга солган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!