Криштиану Роналду иккинчи меҳмонхонасини очди (Видео)

16:59, 04 октябрь

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду ўзининг иккинчи CR7 меҳмонхонасини очди. Тантанали маросим якшанба куни Лиссабонда бўлиб ўтди. Футболчига тегишли илк меҳмонхона Роналдунинг она шаҳри Фуншаледа фаолият юритади. 

Иккита меҳмонхона “Реал” ҳужумчиси ва Pestana меҳмонхоналар гуруҳига тегишли.

Янги 4 юлдузли меҳмонхона 82 та хонани ўз ичига олади.

31 ёшли Роналду футболдан ташқари фаолияти ҳақида ўйлаб кўриши кераклигини айтди. Меҳмонхоналар тармоғи эса унинг орзуси.

Криштиану Роналду: “Бу ҳаётимдаги ажойиб онлардир, сабаби фақат футбол учун яшаш мумкин эмас. Албатта, футбол – бу менинг жону дилим, аммо келажак ҳақида ҳам ўйлаш керак. Менинг ҳисобимда жуда кўп вақт йўқ, яна ўн йиллар футбол билан шуғулланишим мумкин.”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!