ОАВ: Барак Обаманинг қизлари тўйда келинга дугона бўлади

17:42, 04 октябрь

АҚШ президенти Барак Обаманинг қизлари тўйда келин дугона бўлишади, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Нашрнинг хабар беришича, АҚШ президенти Барак Обаманинг қизлари Малия ва Саша биринчи хонимнинг собиқ ёрдамчиси леди Кристен Жарвис ва собиқ махфий хизмат агенти Шон Уэстларнинг никоҳ тўйларида иштирок этади. 

Маълумотларга кўра, келин-куёв тўйларига 300 минг доллар пул сарфлашган. Меҳмонларни R&B юлдузлари ва дижейлар хушнуд қилишади. Президентнинг рафиқаси Мишель Обама тўйга қизлари билан боришни режалаштирган. Аммо АҚШ президентининг бу тўйдаги иштироки маълум қилинмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!