Ҳаётингизни ўзгартирадиган 15 қоида!

09:20, 05 октябрь
  1. Тонгни шукроналик билан бошланг! Саҳарда қилинган яхши ниятлар ва покиза истакларнинг амалга ошиши айни ҳақиқат!
  2. Ҳар бир ишингизни режалаштиринг. Шунда кутилмаган муаммолардан холи бўласиз.
  3. Мақсад сари олға интилинг. Кичик омадсизликлар катта ғалабаларга етаклайди!
  4. Кечиримли бўлинг! Аввало ўзингизни, ўтмишингизни авф этинг. Дўстларингиз ва душманларингизни ҳам кечиринг! Зеро ҳеч биримиз хатолардан холи эмасмиз!
  5. Ҳадеб нолийдиган инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлманг! Агар шундай даврага тушиб қолсангиз, «Мен бундай бўлмаслигим керак» деган фикрни маҳкам тутинг.
  6. Орзунгиздан воз кечманг! Ҳатто амалга ошишига кўзингиз етмаса ҳам... Биттагина орзуси бўлган инсоннинг ҳам яшашдан мақсади бўлади.
  7. Ҳаёт энг яхши муаллим. Атрофингиздагилар ҳаётидан ибрат олинг, фикрланг. Аммо турмушингизни бошқаларники билан таққосламанг.
  8. Танлаган соҳангизда завқ билан ишланг. Бордию шундай бўлмаса, бошқа касб танлашга ҳар доим улгурасиз.
  9. Даромадингизнинг маълум қисмини ҳайрия ишларига йўналтиринг. Савобнинг ажри катта.
  10. Ҳар қандай вазиятда ҳам ҳиссиётларни назорат қилинг.
  11. Омадсизликдан ҳам миннатдор бўлишни ўрганинг. Ахир уни деб омад сари элтувчи тажрибага эга бўласиз-ку!
  12. Кичик ижобий ўзгаришлар охир-оқибат катта натижаларга олиб боради, унутманг.
  13. Одамлар билан кўришганда хушмуомала бўлинг. Чиндан иродаси кучли инсонгина кимгадир хайриҳох бўлиши мумкин.
  14. Атрофингиздагилар учун «лифт» бўлинг. Улар сиз билан бирга янада юқори кўтарилишади.
  15. Танқидга холис бўлинг. Балки сизга кўринмагани бошқаларнинг кўзига ташланаётгандир. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!