Гарет Бэйлнинг агенти “Манчестер Юнайтед” вакиллари билан учрашди

09:25, 05 октябрь

“Реал Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл “Манчестер Юнайтед” аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда Manchester Evening News хабар бермоқда.

Уэльслик футболчининг агенти Жонатан Барретт манкунианлар вакиллари, хусусан, бош мураббий Жозе Моуриньо ва клуб ижрочи директор Эд Вудворд билан учрашди. Учрашув давомида футболчининг бўлажак трансфери ҳақида музокаралар олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гарет Бэйл агентидан “МЮ” вакиллари билан музокаралар ўтказишни шахсан тайинлаганди. Уэльслик футболчи “Реал”даги ҳолатидан норозилик билдирмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!