Чучук сувда яшовчи тимсоҳ автралиялик болани тишлади (видео)

10:04, 05 октябрь

Ғарбий Австралиянинг Кимберли округидаги сув ҳавзаларидан бирида оила аъзолари билан бирга чўмилаётган 14 ёшли Кэмерон Тиммс (Cameron Timms)га чучук сувда яшовчи тимсоҳ ҳужум қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Бу видеоролик Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирилган, уни 21 мингдан ортиқ одам томоша қилган. Видеода бир ярим метрлик йиртқичнинг ҳеч нимани сезмай чўмилиш билан овора бўлган одамларнинг олдига сузиб боргани акс этган ва шу ерда камера ўчган. “Биз нима воқеа юз берганини кейин тушундик. Ёнимда экшен-камера борлиги учун сув остини суратга олмоқчи эдим ва тимсоҳни кўрдим. Бизнинг фикримизча, ҳаммаси тасодифан рўй берди, чунки чучук сувда яшовчи тимсоҳлар инсонга ҳужум қилиб, ҳаётига хавф солмайди”, деб маълумот берди боланинг отаси.

Унинг сўзларига қараганда, тимсоҳ боланинг тирсаги ва қорнига тиш ботирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!