Кома ҳолатига тушган камерунлик собиқ футболчининг аҳволи яхшиланди

10:33, 05 октябрь

Бошидан инсультни ўтказиб, кома ҳолатига тушиб қолган Камерун терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Ригобер Сонгкомадан чиққани ва ҳолати яхшилангани маълум бўлди.  Бу ҳақда iSport.ua хабар бермоқда.

40 ёшли Сонгни даволаётган шифокор унинг ҳолати барқарорлашганини айтиб ўтди. Яқин кунларда собиқ футболчи Франциядаги махсус шифохонага ётқизилиб, тикланиш жараёнини давом эттиради.

Маълумот учун, Ригобер Сонг Камерун терма жамоасида 130 ўйин ўтказиб, бу борада рекордчи ҳисобланади. Бундан ташқари собиқ футболчи  1994, 1998, 2002 ва 2006 йилларда ўтказилган Жаҳон чемпионатларида иштирок этган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!