Никоҳ узуги танлашнинг 8 олтин қоидаси

10:57, 05 октябрь
  1. Турли геометрик шакллар ва учли тошлар билан безатилган узукларни танламаганингиз маъқул. Ахир уни фақат тўй куни эмас, бошқа кунларда ҳам тақишингизга тўғри келади. Шундай пайтларда кийимларингизга илиниб қолиб, ноқулайлик туғдириши мумкинлигини  ҳам инобатга олинг. 
  2. Ёдингизда бўлсин, иссиқ ва совуқ кунларда бармоқ ҳажми ўзгариб туради. Шунинг учун жуда сиқиб турадиган ёки анча кенг узукларни танламагингиз мақсадга мувофиқ. заргарлик дўконига боришдан аввал кўп сув ичмасликка ҳаракат қилинг. Акс ҳолда бармоқларингиз шишиб кетади. 
  3. Қимматбаҳо металдан тайёрланган узукларнинг намунасига эътибор қаратинг. 585-намунали узуклар мустаҳкамлиги билан ажралиб турса, 750-намунадагилари эса жилокорлиги  туфайли машҳур.
  4. Ёдингизда бўлсин, узун ва ингичка бармоқларга катта безакли, ҳажмдор узуклар ярашмайди. Аксинча, нозик кўринишда ишланганларига диққат қилинг. Йўғонроқ бармоқларга эса ўртача катталикдаги узукларни танлаган маъқул.
  5. Агар бошқа тақинчоқларингиз кумушдан ишланган бўлса, никоҳ узугининг оқ тилладан ишланган турига эътибор қаратинг.
  6. Узукнинг вазни ҳам аҳамиятга эга. Мутахассислар никоҳ узуги 4 граммдан оғир бўлмаслиги кераклигини айтишмоқда. Акс ҳолда ҳар куни таққанингиз туфайли, бармоғингизга оғирлик қилиб ноқулайлик туғдириши мумкин.  
  7. Агар узуклар дизайни борасида бир қарорга кела олмасангиз классик услубда ишланганларига ихтиёр бераверинг. Чунки бундай узуклар сира урфдан қолмайди.
  8. Турмуш ўртоғингизнинг бармоғида доим никоҳ узугини кўришни истасангиз, узук танлай туриб ўз фикрингизда қатъий туриб олманг. Унинг дидини ҳам инобатга олинг. Ахир узунки тақадиган у. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!