«Сюрприз» Зар қоғоздаги таом

11:31, 05 октябрь

Зарур масаллиқлар: 500 гр. товуқ гўшти (бир бутун бўлак), 150-200 гр. пишлоқ, 50 мл. сметана, 2-3 дона помидор, 1-2 бош пиёз, 2-3 бўлак саримсоқпиёз, 1 чой қошиқ хантал, туз, мурч, зираворлар, лимон шарбати.

Тайёрланиши: 1. Сметанага хантал, туз, мурч ва зираворларни солиб, яхшилаб аралаштиринг. Сўнгра эзилган саримсоқпиёз ва лимон шарбати қўшинг.

2. Товуқ гўштини терисидан ажратинг. Бир-иккита жойини пичоқ билан енгил кесинг. Сўнгра соусни суртиб, иложи бўлса, бирор соат музлаткичда қолдиринг.

3. Пиёзни ҳалқа шаклида тўғраб, товуқ гўшти устидан қўйиб чиқинг. Устидан ҳалқа шаклида тўғралган помидор бўлакларини жойланг. Зар қоғоз (фольга)га ўраб, 180 даражада қиздирилган газ печига 45 дақиқага қўйинг. Белгиланган вақт ўтгач, зар қоғозни очиб, юзига қирғичдан ўтказилагн пишлоқни сепинг-да, яна ёпиб, 10 даиқақа газ печида қолдиринг.

4 кишилик

2 соат

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!