Энг баланд бўйли бразилиялик 150 сантиметрли қизга уйланди

11:36, 05 октябрь

Бразилияда яшовчи, бўйи 234 сантиметр бўлган Жолисон Фернандес да Силва 150 сантиметрли Эвем Медейросга уйланди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.

“Эвемни кўрганимда бу бир кўришдаги муҳаббат эканлигига амин бўлдим”, дейди Жолисон. Унинг айтишича, бўйи паст қизга уйланаётганини эшитган танишларининг энсаси қотиб, келажакдаги ҳаёти ҳақида кўплаб саволлар берган. “Кўпчилик бўйимга  қараб, мен ҳақимда нотўғри хаёлга боришади”, дейди у табассум билан.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!