Икки футбол афсонаси бир-бирига қарши баҳс олиб боради

11:51, 05 октябрь

Италиянинг “Стадио Олимпико” стадионида 12 октябрь куни яқин ўтмишнинг футбол афсоналари иштирокида хайрия учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур хайрия ўйинида Эрнан Креспо, Роналдиньо, Роберто Карлос, Жанлука Замбротта каби собиқ футболчилар,  мутахассис Фабио Капелло иштирок этади. Аммо кечанинг юлдузлари “Рома” афсонаси Франческо Тотти ва Аргентина футболининг ёрқин намоёндаси Диего Марадона бўлади.

Италиялик футбол мухлислари учун мазкур футболчиларнинг бир-бирига қарши ўйини айниқса қизиқ бўлади. 1980-йиллар ярмида Марадона “Наполи”да тўп сурганди, Тотти эса ҳамон “Рома” сафида ўйнамоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!