Ҳиндистонда мамлакат бош вазирига таҳдид қилган кабутар ҳибсга олинди

12:36, 05 октябрь

Покистон билан чегарада ҳиндистонлик полициячилар мамлакат бош вазири Нарендра Модига таҳдид хати олиб учаётган каптарни ушлаб олишди.

Мактубда шундай деб ёзилади: «Бизни 1971 йилдаги (ўша йилда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида уруш бўлган) одамлар деб ўйламанг. Энди ҳар биримиз курашга тайёрмиз, ҳатто болалар ҳам Ҳиндистонга қарши».

Қушни Покистон билан чегарага яқин жойда яшаётган 14 ёшли бола топиб олган. У топилмани полицияга элтиб берди. Қушнинг ичида шубҳали нарса кўринмади, аммо рапортда уни «жосусликда гумон қилишди». Айни дамда полиция воқеани ўрганишда давом этмоқда.

Бир йил олдин ҳам Ҳиндистондан кабутар топиб олинган. Унда полиция қушни жосусликда айблаш учун далиллар топа олишмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!