Карлуш Кейруш: Бизни гуруҳдаги энг кучли жамоага қарши ўйин кутиб турибди

14:28, 05 октябрь

Жаҳон чемпионати 2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Эрон учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб Эрон бош мураббийи Карлуш Кейруш саволларга жавоб берди.

"Ўзбекистон мамлакатига, Ўзбекистон Футбол Федерацияси, ўзбек журналистларига саломларимни йўллайман ва бизга кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилигимни билдираман. Тошкентга учинчи марта Эрон мураббийи сифатида келдим. Бундан жуда хурсандман. Эртага гуруҳимизданги энг яхши жамоага қарши ўйнаймиз. Сабаби Ўзбекистон дастлабки 2 турдан сўнг, гуруҳ пешқдами бўлиб турибди. Умид қиламанки, биздан кутилаётган ижобий натижани Эронга олиб боришга ҳаракат қиламиз

Жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми. Терма жамоада Дежага, Жаҳонбахш ёки Шожаидан кучлироқ юлдуз бор. Бу юлдузнинг номи - жамоа. Бу футболчилар ҳақида иккита хабар айтишим мумкин. Бири яхши ва бири ёмон. Яхшисидан бошлайман: эртага бу футболчилар майдонга тушишга тайёр. Бу – Эрон exey яхши хабар. Ёмон хабар: бу футболчилар эртага майдонга тушишга тайёр. Бу -  Ўзбекистон учун ёмон хабар.

Эрон терма жамоасида ҳозир жуда кучли футболчилар жамланган ва термага чақирув олган барча футболчилар исталган вақтда жамоага ёрдам беришга тайёр.

Бугунги кунда Эронда футболчилар борасида муаммо йўқ. Бу мамлакатда футбол йилдан йилга ўсишга эришмоқда. Мен термага келганимда бир нафар футболчи Европа клубларида ўйнарди. Ҳозир эса 11 нафар футболчимиз Европа қитъасида ўйнамоқда”, - дейди Карлуш Кейруш.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!