Ўзбекистонлик кикбоксингчилар АҚШдаги жаҳон чемпионатида олтин ва бронза медалини қўлга киритди

14:58, 05 октябрь

Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари АҚШда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида биттадан олтин ва бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимизни Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди. 

Мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик самарасида ёш авлод ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етмоқда. Улар спорт билан мунтазам шуғулланиб, халқаро майдонларда мамлакатимиз шон-шуҳратини янада оширмоқда. 

Ўттиздан зиёд давлатдан энг кучли спортчилар иштирокида ўтган жаҳон чемпионатида Аҳмат Алимбеков вазни 86 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида барча рақибини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 75 килограммгача спортчилар баҳсида Фазлиддин Ваҳобов бронза медаль билан тақдирланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!