Луис Суарес “Барселона”да Неймар каби маош олишни истайди

15:01, 05 октябрь

“Барселона” жамоасининг угурвайлик футболчиси Луис Суарес каталонияликлар билан амалдаги келишув шартларини яхшилаш ниятида эканини билдирди.

“iSport.ua” нашрининг Sport’га таяниб хабар беришича, Суарес Неймар сингари маош олишни истайди.

Амалдаги келишувга кўра Суарес йилига 10 млн евро маош олади. Неймар эса каталонияликлар сафида 16 млн евро даромад кўради.

Қайд этиш керакки, “Барселона” таркибида энг кўп маош Лионель Мессида. Аргентиналик футболчи йилига қарийб 22 млн евро олади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!