Райҳон Хоразм далаларида пахта терди(Фото)

15:48, 05 октябрь

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева бугун Хоразм вилоятига йўл олди.

Хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига мазкур сафари акс этган суратларни жойламоқда. Хусусан, Райҳоннинг пахта далаларида теримчиларга ёрдам бераётгани тасвирланган суратлар эътиборимизни тортди. 

“Оқ олтинимиз, пахтамиз теримида ўз хиссасини қўшаётган ҳар бир ватандошимизни севаман, фахрланаман! Менинг юртдошларим энг самимий, энг меҳрибон! Ҳаммангизга омад, ғайрат ва ҳотиржамлик тилайман!”,—деб ёзди Райҳон айни дамда пахта теримида иштирок этаётган юртдошларимиз ҳақида. 
 

Райҳоннинг пахтакорларга ёрдам бераётгани мухлисларнинг мақтовига сазовор бўлди. 

“Пахта териш ҳам сизга ярашар экан”,—деб ёзди хонанданинг мухлисларидан бири.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!