Тошкентдаги ер усти тезюрар метроси 6 та бекатдан иборат бўлади(Фото)

15:54, 05 октябрь

Тошкентнинг Сергели туманида жами узунлиги 8 километрдан зиёд бўлган олтита метро бекати қурилади. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.

Бекатлар йўл сатҳидан олти метр баландликда жойлашади. Улар Сергелининг Спутник даҳасидан «Олмазор» метро бекатигача бўлган оралиқда жойлашади.

«Лойиҳа устида ишлар давом этмоқда. Метро, шунингдек, кўп қаватли уйлар ва автомобиль йўллари қуришни шу йилдаёқ бошлаш режалаштирилган», — деди туман ҳокими.

Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси тўрт йил ичида қуриб битказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида бўлиб, аҳоли вакиллари ва шаҳар раҳбарлари, мутасаддилар иштирокида учрашув ўтказган ва ер усти тезюрар метро қурилишини лойиҳалаштиришни жадаллаштириш вазифаларини белгилаб берган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!