Ҳиндистонда 2 бошли чақалоқ туғилди

16:07, 05 октябрь

Ҳиндистондаги Jawaharlal Nehru Medical College шифохонасида икки бошли чақалоқ туғилди, деб хабар беради “Вести”.

Чақалоқ туғилиши билан она ва бола шифохонадан чиқиб ктеишган. Бу эса чақалоқнинг ўлимига сабаб бўлган. 
 
Чақалоқни 20 ёшли аёл дунёга келтирди. Бола соғлом туғилган, бироқ унинг нафас олиш тизимида муаммолар бўлган. Шифокорлар уни жарроҳлик йўли билан ажратмасликка қарор қилди. Сабаби чақалоқнинг ҳамма аъзолари иккитадан бўлса ҳам, улар бир танада жойлашган эди. Бундай эгизакларни эса жарроҳлик йўли билан ажратиб бўлмайди. Чақалоқ туғилиши билан жонлантириш бўлимига ётқизилган. Афсуски, унинг ота-онаси огоҳлантиришларга қарамасдан шифохонадан чиқиб кетганлиги учун у тезда вафот этди.    

Аввалроқ, Бангладешда 80 ёшли қарияни эслатувчи бола туғилгани ҳақида хабар берилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!