Путиннинг 64 ёшига 64 та махсус смартфон чиқарилди

16:16, 05 октябрь

Россиянинг мобил телефонларни пардозлашга ихтисослашган Caviar компанияси махсус iPhone 7 коллекциясини чиқарди. Лимитланган линейка Россия президенти Владимир Путиннинг таваллуд айёмига бағишланади.

Мазкур модель Supremo Putin Damascus деб номланиб, унга давлат раҳбарининг портрети туширилган. Телефон дизайни иккита вариацияда тақдим этилди: титанли гамма ҳамда тилладан ясалган қўшимчаларда.

Гаджетлар 128 ва 256 гигабайт хотирага эга. Янги телефонларнинг нархи 207 минг рублдан бошланади ва 232 минг рублга етади. Телефонларнинг адади 64 нусхада.

7 октябрь куни Владимир Путин 64 ёшни қарши олади.




Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!