Райҳон Йигитали Мамажонов иштирокидаги видеога изоҳ қолдирди

21:27, 05 октябрь

Актёр Йигитали Мамажонов 2 октябрь куни Instagram’даги саҳифасида эълон қилган видеороликка, актёрнинг кўплаб мухлислари қаторида, унинг собиқ турмуш ўртоғи, хонанда Райҳон ҳам муносабат билдирди.

Йигитали Мамажонов Instagram’да қолдирган изоҳга кўра, видеолавҳа 2015 йил 7 октябрь куни, режиссёр Андрей Арутюнов раҳбарлигида суратга олинган. Хивадаги тарихий обидалар ичида олинган роликда актёр мураккаб жангари ва паркур ҳаракатларини, тан олиш керак, маҳорат билан амалга оширганини кўриш мумкин.

Архив 07.10.15 (Реж. Андрей Арутюнов) #assassinscreed #parkur #martialarts #ILoveyouArt #art #BLACKSTAR

Видео опубликовано ALi✅ (@alimamadzhanov)

Мазкур видеолавҳага Йигитали Мамажоновнинг собиқ турмуш ўртоғи, хонанда Райҳон Ғаниева: «Жуда зўр. Баракалла, Йигитали», — деб муносабат билдирган. Бунга жавобан Йигитали: «Райҳон, раҳмат!», — деб жавоб қайтарган.

Райҳон Ғаниеванинг-да олқишига сазовор бўлган ушбу видеолавҳа қачон, қаерда, нима учун олинганини билиш мақсадида Daryo.uz нашри актёр билан боғланди.

«Бу қисқа метражли фильм. Унда бошқа бир актёрнинг ўрнига дублёрлик қилганман. Ушбу фильм ‘Ойқиз эртаги’ тарихий эртак-фильмининг суратга олиш ишлари охирида суратга олинган эди», — деди Йигитали Мамажонов.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!