Луис Суарес “Барселона” билан шартномасини 2021 йилгача узайтиради

08:36, 06 октябрь

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес каталонияликлар сафида узоқ муддатга қоладиган бўлди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашрига таяниб, “iSport.ua” хабар бермоқда.

Аввалроқ каталонияликлар Неймар, Серхио Бускетс ва Маскерано билан шартномани узайтирганди. Навбат угурвайлик футболчига келди. “Кўк-анор ранглилар” Суареснинг келишувини 2021 йилгача узайтириб, йиллик маошини 16 миллион еврогача кўтаради.

Ўтган мавсумда 29 ёшли футболчи 40 та гол ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилди. ЕЧЛ баҳсларида эса у 8 та гол киритган. Жорий мавсумда жами 8 ўйинда иштирок этган Луис Суарес 7 та гол муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Луис Суареснинг ҳозирги маоши йилига 10 миллион еврога тенг. Янги шартнома имзоланган у Неймар каби маош олади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!