Юз териси мудом ёш бўлишининг 4 қоидаси

09:31, 06 октябрь

Қорин билан ухламанг! Шунингдек, катта ҳажмли ёстиқлардан воз кечинг. Тунда барча аъзолар каби юз ва бўйин териси ҳам дам олиши шарт. Катта ёстиқ ёки қорин билан ухлаганингизда бўйин териси чўзилиб, эрта ажинлар тушишига сабаб бўлади. Юзни ёстиққа босиб ёки кўрпага бошни буркаб ухлаганда юз териси нафас олмай қолади. Эрталабга қадар шишлар пайдо бўлиши ҳам мумкин.

 

Тўйиб ухланг! Юз териси ҳужайралари, шунингдек коллаген моддалари фақатгина тунда қайта тикланади. Фақат бунинг бир шарти бор: сиз тунги соат 11 га қадар ухлаган бўлишингиз лозим.

 

Тўғри овқатланинг, яъни витамин, антиоксидант ҳамда минералларга бой егуликларни истеъмол қилинг. Кексаликка қарши курашувчи маҳсулотлар сирасига сабзи, помидор, кўкатлар, сут, творог, тухум, жигар ҳамда турли бўтқалар киради.

 

Кўк чой ва мевали шарбатлар ичинг. Янги тайёрланган шарбатларда тери учун керакли витаминлар мавжуд. Кўк чой эса тонусни сақлаш, қон айланишини тезлаштириш ва тери нафас олишига ёрдам беради. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!