“Барселона” ҳимоячиси Хитойга йўл олиши мумкин

09:52, 06 октябрь

“Барселона” жамоаси ҳимоячиси Хавьер Маскерано ўз фаолиятини Хитой Суперлигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Тажрибали Маскеранонинг хизматларига бир нечта Хитой клублари қизиқиш билдирган. Трансфер келаётган қишда амалга оширилиши мумкин.

Қайд этиш керакки, “Барселона” раҳбарияти ўз навбатида аргентиналик 32 ёшли футболчининг билан хайрлашмоқчи эмас. Яқиндагина клуб у билан янги шартнома имзолаганди.

Шунгақарамай, каталонияликлар унинг ёшини инобатга олиб, унинг ўрнини боса оладиган футболчи қидирмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!