Хитойлик фокусчилар 1 дақиқада бир неча марта кийим алмаштириб, рекорд ўрнатди (видео)

11:00, 06 октябрь

Хитойлик фокусчи ёрдамчиси билан бир дақиқада бир неча маротаба кийим алмаштириб, дунё рекордини янгилади ва Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Хубей вилоятида ўтказилган шоуда суратга олинган воқеа акс этган видео YouTube-каналига жойлаштирилган. Беш кун мобайнида видеоролик 710 маротаба томоша қилинган.

Видеога изоҳ берилишича, фокусчи бир дақиқада 19 маротаба кийим алмаштирган. Илгари 17 маротаба кийим алмаштирилиб, рекорд қўйилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!