Леонардо Ди Каприо Оқ уйда АҚШ президенти билан учрашди

11:16, 06 октябрь

Леонардо Ди Каприо Оқ уйда АҚШ президенти Барак Обама билан бўлган учрашувда глобал исиш ҳақида олинган ҳужжатли фильмини намойиш қилди, деб хабар берди “Lady.mail.ru” нашри.

Дунё ОАВлари Леонардо Ди Каприонинг маъшуқаси Нина Агдал билан бўладиган тўйи ҳақида тахмин қилиш билан овора бўлган бир пайтда, актёр бошқа жиддийроқ масалалар билан шуғулланишни маъқул кўрди.

Учрашувда мамлакатда экологик аҳволни яхшилаш, иқлим ўзгаришининг одамларга таъсири ҳақида сўз юритилди.

Ди Каприо дунёнинг машҳур одамлари билан глобал исиш ҳақида суҳбатлашгани акс этган ҳужжатли фильмни АҚШ президенти Барак Обама ва Рим папаси ҳукмига ҳавола этди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!