“Ювентус” Пауло Дибаланинг йиллик маошини қарийб уч баробар оширмоқчи

11:20, 06 октябрь

Италиянинг “Ювентус” жамоаси раҳбарияти ҳужумчи Пауло Дибала билан амалдаги шартномасини узайтириб, унинг йиллик маошини икки карра оширади. Бу ҳақда Calciomercato нашрига таяниб, “Championat.com” хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, 22 ёшли аргентиналик футболчининг янги келишуви 2021 йилгача узайтирилади. Унинг йиллик маоши эса 2,2 млн евродан 6 млн еврогача оширилиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда тажрибали футболчи Италия чемпионатининг 6 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!