Азамат Аҳроров 180 миллион сўмлик “Нотаниш қотил” учун уйини гаровга қўйдими?

11:30, 06 октябрь

Сентябрь ойида актёр ва режиссёр Азамат Аҳроровнинг жангари жанрда суратга олинган «Нотаниш қотил» номли фильми премьераси бўлиб ўтди. 

Миш-мишларга кўра, мазкур фильмни суратга олиш учун актёр уйини ҳам гаровга қўйган. Ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритиш учун Daryo.uz нашри Азамат Аҳроров билан боғланди.

“Ҳеч бир фильмимга бу қадар катта маблағ кетмаган. Актёрларнинг гонарари, қиммат автомобиллар ва уйларнинг ижара ҳақи, фильм 4K форматда суратга олингани, тасвирга олиш жараёнининг чўзилиб кетгани учун ҳам жуда катта маблағ сарфланди. Фильм учун, тахминан, 170—180 миллион сўм сарфланди. Бунча маблағсиз бу фильмни суратга олиб ҳам бўлмасди. Ўзимга ёққан мавзуда фильм олиш учун бор нарсамни ўртага қўйиб бўлса-да ишга киришаман. Аммо уйимни гаровга қўйганим йўқ. «Нотаниш қотил» ҳомийлар кўмаги билан суратга олинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!