«Ярим ой» кулчаси - ичида меваси бор!

11:43, 06 октябрь

Зарур маслалиқлар: хамирига: 2 пиёла ун, 75 гр. музлатилган сариёғ, ярим стакан сметана, ярим пиёла сув, 4 чой қошиқ лимон шарбати, туз; ичига солишга: 700 гр. бирор хил мева, 4 ош қошиқдан ун ва шакар, ярим чой қошиқ ванилин, тухум сариғи, туз.

Тайёрланиши: 1. Музлатилган сариёғни майдалаб тўғранг-да, озгина ун билан аралаштириб, 1 соатга музлаткичга қўйинг. Сўнгра қолган унга туз қўшиб, сариёғли аралашмани ҳам увадалаб солинг. Сметана, лимон шарбати ва сув солиб, хамир тайёрланг. Хамирни целлофан пакетга ўраб, 1 соатга музлатгичга қўйинг. Кейин 3 мм. қалинликда ёйиб, айлана шакллар кесиб олинг. Айлана шаклдаги хамирларни целлофанга ўраб, яна ярим соат музлаткичда қолдиринг.

2. Мевани майдалаб тўғранг. Ун, шакар, туз, ванилин солиб, аралаштиринг.

3. Хамирларни музлаткичдан олгач, ҳар бирининг ичига 2-3 чой қошиқдан мевали аралашмадан солинг-да, ярим ой шаклида тугинг. Санчқи билан четига нақш бериб, перганмент қоғоз устига териб чиқинг. Сўнг устини целлофан билан ёпиб, ярим соатга музлаткичда қўйинг. Шундан кейин юзига тухум сариғи суртиб, 190 даражада қиздиригалган газ печига қўясиз. 20 дақиқа ўтгач, юзига қанд упаси сепиб, яна 15 дақиқа газ печида қолдиринг.

4 кишилик

3 соат

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!